Компаниямиз фаолияти саломатликни сақлашга қаратилган.
“Соғлом турмуш тарзи учун” номли миссиямизга амал қилган ҳолда, биз одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилайдиган юқори сифатли ва арзон фармацевтик препаратларнинг кенг ассортиментини таклиф этамиз.
Биз янги дори ишлаб чиқилган пайтдан бошлаб уни қўллаш босқичигача беморларимизнинг эҳтиёжларини қондириш ҳақида қайғурамиз. Сифат – бу бизнинг мажбуриятимиз, биз уни ишнинг ҳар бир босқичида бажарамиз. Вертикал интеграциялашган бизнес модели ёрдамида биз, масъулиятли ва оқилона ҳаракат қилиб, барча манфаатдор томонлар учун ажойиб таклифларни тақдим этамиз.
Биз ўз қарашларимизни амалга ошириш йўлидаги барча бизнес қарорларини қабул қилишда корпоратив қадриятларга таянамиз. Биз инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий муҳитни сақлаш ва жамиятни ривожлантиришга ёрдам берадиган мувозанатлашган ва барқарор ривожланиш сари интиламиз.
Бизнинг тажрибамиз, инновацион ечимларимиз ва барча тирик мавжудотларга, ҳамда атроф-муҳитга ҳурмат билан қараш бизга умид уйғотиш ва ишончни мустаҳкамлаш имконини беради.
МИССИЯ
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ НОМИ ИЛА
Бизнинг замонавий технологияларимиз ва инновацияларимиз одамларга саломатлигини сақлаш ва яхшилаш, шунингдек, ҳаёт сифатини ошириш имкониятини беради.
ҚАРАШИМИЗ
БИЗ ДУНЁДАГИ ЕТАКЧИ ФАРМАЦЕВТИКА ДЖEНEРИК КОМПАНИЯЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА ЎЗ ПОЗИЦИЯМИЗНИ ДОИМИЙ РАВИШДА МУСТАҲКАМЛАБ КEЛМОҚДАМИЗ.
Ўз-ўзини ривожлантириш, халқаро алоқалар, мослашувчанлик ва самарадорлик бизга дженерик дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича жадал ва инновацион компания бўлиш концепциямизни амалга оширишга имкон беради.
ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ
Билим, инновация, самарали касбий маҳорат ва ижодкорлик бизга тез суръатлар билан ривожланишимизга ёрдам беради. Биз биринчи бўлишга интиламиз. Биз ушбу мақсадни нафақат сотишда, балки бозорнинг янги эҳтиёжларини қондиришда ҳам амалга оширмоқдамиз. Ушбу мақсадга эришиш учун биз ривожланиш жараёнининг давомийлигини самарали равишда қисқартирдик, рўйхатга олиш ҳужжатларини олиш тезлигини оширдик ва оптимал ишлаб чиқариш ва дистрибюторлик жараёнига эришдик. Тезкор реакция ва мослашиш қобилияти бизга барча тўсиқларни енгишга ёрдам беради. Биз шерикларимизнинг ишончини мослашувчан қарорлар билан оқлаймиз.
КРКА ходимлари биз ўз ишимиз давомида ўзаро алоқада бўлган барча ҳамкорлар билан мустаҳкам ва ишончли муносабатларни сақлаб қолишади. Фақат яхши ва ҳалол муносабатлар бизнесдаги муваффақиятни миссиямиз билан умумлаштиришга имкон беради.
Юқори натижаларга эришишнинг ягона тўғри усули – бу зукколик ва ижодкорликни тарғиб қилувчи муҳит яратишга интилишдир. Шунинг учун биз ҳамкасбларимизни ўз ғояларини таклиф қилиш ва амалга оширишга чақирамиз. Биз ходимларимизни мижозлар эҳтиёжини қондиришнинг янги усулларини излашга ундаймиз. Биз қўлимиздан келганини қилишга ва буни иложи борича самарали ва тез бажаришга интиламиз.