Одоб-аҳлоқ кодекси KRKA томонидан корпоратив нормалар ва қоидаларга риоя қилишни тартибга солувчи умумлашган ҳужжатдир.
Одоб-аҳлоқ кодекси KRKAнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган аҳлоқий ҳатти-ҳаракат тамойиллари ва қоидаларини, тегишли бизнес амалиёти ва одоб-аҳлоқ стандартларини белгилайди. У кутилаётган масъулиятли ва аҳлоқий хатти-ҳаракатлар ва ишларни бажариш учун қўлланма ва асос бўлиб хизмат қилади, бунда бизнинг хатти-ҳаракатларимиз ва тижорий операцияларимиз ҳар доим давлат органлари норматив қоидалари, тавсияларига, Компания стандартлари, сиёсати ва ички қоидаларига ва тегишли бизнес амалиётларига мос бўлиши керак.
Биз KRKA ва шўъба корхоналарининг етказиб берувчилари ва бошқа бизнес ҳамкорлари Кодекс билан танишишларини ва KRKA билан бизнес юритишда унга риоя қилишларини кутиб қоламиз.
Норматив-ҳуқуқий мувофиқликни назорат қилиш бўйича директор корпоратив нормаларнинг бузилиш хавфини доимий равишда баҳолаш ва бизнес жараёнларини мувофиқлаштириш учун жавобгардир.