Муваффақият калити  – бу ўз ходимларига сармоя киритишдан иборатдир. Биз тушунамизки, ҳатто энг мураккаб технология ҳам, агар у ғайратли ва ижодкор одамлар томонидан қўлланилмаса, шунчаки технологиядир.

KRKA ходимлари ёш мутахассислар қимматли тажриба ва кўникмаларга эга бўлишлари мумкин бўлган динамик ва ривожланишга йўналтирилган муҳитни шакллантиради. Биз истеъдодлиларни аниқлаймиз, келажагимизни улар билан қурамиз ва етук мутахассис бўлишларига ёрдам берамиз.

ХАЛҚАРО КОМПАНИЯ МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Mednarodna-prisotnost_c1800x1050

KRKA компанияси гуруҳида ходимлар муваффақият калитидир. Биз компания мақсадларига эришиш учун ҳамкорлик ёндашувини қўллаб, Лиссабондан Владивостокгача фаолият юритамиз. Биз биргаликда ўзаро ишонч, ҳурмат, ҳамкорлик ва жамоада ишлаш маданиятини яратамиз. Биз ходимларимизни ўқитишда илғор технологиялардан доимо фойдаланамиз. Биз дунёдаги етакчи умумий ишлаб чиқарувчилар қаторига кирамиз. Фармацевтика бозорида 70 йил давомида биз дунёнинг 45 мамлакатида тақдим этилган компаниялар гуруҳига айландик. Биз маҳсулотларимизни 70 дан ортиқ мамлакатларда сотувни йўлга қўйганмиз.

ХОДИМЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Razvijamo-kadre_c1800x1050

Ходимлар ўзларининг малакавий кўникмаларини етакчилик, шахсий ривожланиш, малака ошириш, чет тиллари ва ҳ.к. каби соҳаларда ривожлантиришлари мумкин.

Биз истеъдодлиларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратамиз — биз танлаган касби соҳасида ҳам, уларнинг етакчилик салоҳияти нуқтаи назаридан ҳам ходимларни ривожлантиришни мунтазам равишда режалаштирамиз. Юқори салоҳиятга эга ходимларга мураккаб лойиҳалар топширилади ва улар KRKA нинг ички ўқув дастурларида қатнашадилар. Дастурлар коучинг ва амалий машғулотлар билан тўлдирилади, бу эса ходимлар ва раҳбарлар ривожланишига янада ёрдам беради.

KRKA халқаро кадрлар тайёрлаш тизими бўйича ўз жараёнини ишлаб чиқди, унда ходимлар ўз карераларининг турли босқичларида қатнашадилар.

БИЗ ДОИМИЙ РАВИШДА ТАШКИЛИЙ МУҲИТИМИЗНИ ЯХШИЛАЙМИЗ

Izboljsujemo-klimo_c1800x1050

Ташкилий муҳитни ходимлар шакллантиради, яъни бизнес натижалар муваффақиятига бевосита таъсир қилади.

KRKAнинг ҳар бир ходими KRKA одоб-аҳлоқ кодексида назарда тутилган яхши бизнес амалиёти аҳлоқий тамойилларига ва стандартларига амал қилади. Биз барча етказиб берувчилар ва бошқа бизнес ҳамкорлар, шунингдек, шўъба корхоналаримиз ҳамкорларининг ушбу стандартлар билан танишишлари ва KRKA билан бизнес юритишда уларга тўлиқ риоя қилишларини назорат қиламиз.

Ходимларимиз ўз ишларига қандай муносабатда эканликларини билиш учун биз компаниянинг ташкилий муҳитини мунтазам баҳолаб борамиз. Натижаларнинг таҳлили самарали ва ижодий муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга ёрдам берадиган яхшиланишларни тайёрлаш учун фойдалидир.

БИЗ МАҲСУЛОТЛАРИМИЗНИ ЯРАТИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ЭНГ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНАМИЗ

Vrhunska-tehnologija_c1640x920

KRKA дори воситаларига ишонч бизнинг тадқиқот лабораторияларимиз ва ишлаб чиқариш қувватларимиздан бошланади.

Бизнинг вертикал интеграциялашган бизнес моделимиз фаолиятимизнинг барча соҳаларида кўп сонли ноу-хау, ижодкорлик ва инновациялардан фойдаланиш имконини беради.

Биз саноат ютуқларини таҳлил қиламиз, ФФИ, фармацевтик шакллар ва замонавий таҳлил усуллари соҳасида ноу-хауларни ишлаб чиқамиз ва жорий қиламиз, замонавий ускуналарга сармоя киритамиз, илғор технологиялардан фойдаланамиз, маҳсулотларни замонавий ишлаб чиқариш қувватида ишлаб чиқарамиз, илмий фаолиятимизни пухта режалаштирамиз ва яхши ўйланган қайд қилиш стратегиясига амал қиламиз.

БИЗ СИФАТЛИ, САМАРАЛИ ВА ХАВФСИЗ ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРАМИЗ

Kakovost-H1_c1640x920

Маҳсулотларимиз ва хизматларимиз юқори сифат стандартларига эга бўлганлиги туфайли дунёнинг барча бурчакларида тан олинган.

Беморлар, шифокорлар, фармацевтлар ва бошқарувчиларнинг ижобий шарҳлари биз учун жуда қадрлидир.

Биз сифатнинг муҳимлигини тушунамиз, шунинг учун биз уни маҳсулотнинг бутун ҳаёт цикли давомида назорат қиламиз; биз тадқиқот ва ишлаб чиқишдан бошлаб, маҳсулот истеъмолчиларга жўнатилишидан олдинги якуний назоратгача бўлган барча босқичларнинг сифатли бўлишини назорат қиламиз.

БИЗ ИЖТИМОИЙ МАСЪУЛИЯТЛИ КОМПАНИЯМИЗ

TR10SI-trajnostni-razvoj-druzbena-odgovornost-main-Krka-dobrodelnost-prostovoljstvo-D-c2700x1300

Биз тушунамизки, бизнесда яхши натижаларга эришиш учун КRКА фаолият юритаётган мамлакатлар аҳолисини сифатли яшаш тарзи билан таъминлаш ҳам муҳимдир. Ижтимоий масъулиятли компания сифатида биз ўз мақсадимизга— соғлом турмуш тарзига эришиш учун турли имкониятлардан фойдаланамиз. Биз саломатлик ва ҳаёт сифати билан боғлиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз спорт, маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим ва гуманитар фаолият орқали, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшиш билан ҳамкорлик яратамиз.

Кўришни давом этиш

Multiparty banner 1

Ишга жойлашиш

Биз ишонч, ҳурмат, ҳамкорлик ва умрбод ўрганишга асосланган муҳитни яратиш учун елкама-елка турамиз.

БАТАФСИЛ

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ

Муваффақиятимиз атроф-муҳит ва жамиятга ижобий таъсир кўрсатгандагина ўзимизни муваффақиятли деб ҳисоблашимиз мумкин.

БАТАФСИЛ