Биз йиллик савдо даромадининг 10%ни тадқиқот ва ишланмаларга ажратамиз. Ютуқларимиз энг янги илмий-техник маълумотлардан фойдаланиш, энг илғор илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва етакчи мутахассисларимиз билимлари самарасидир.
Маҳсулотларни яратишда биз беморларнинг эҳтиёжлари ва талабларига эътибор қаратамиз. Шу сабабли, КРКА компаниясининг инновациялари самарали даволашга ёрдам беради ва беморнинг буюрилган терапия режимига риоя қилишини яхшилайди. Биз янги дори воситаларини яхшиланган дори шаклларида ишлаб чиқамиз, ишлаб чиқариш жараёнларини доимо назорат қиламиз ва такомиллаштирамиз, буларнинг барчасининг асосида атроф-муҳитга, жамиятга ва КРКА ходимларига масъулиятли муносабатимиз ётади.