Биз клиник синовдан ўтган дори препаратларини ишлаб чиқарамиз. Биоэквивалентликни текшириш тадқиқот ва ишланмалар давомида яратилган прототиплардан то даволашда қўллашга яроқли бўлган дори препаратларигача бўлган йўлдаги энг муҳим босқичлардан биридир.

Қондаги фаол моддалар концентрациясини ўлчаш натижалари асосланиб, биз КРКА компанияси дори препаратларининг биоэквивалентлигини эталон препаратлар билан тасдиқлаймиз ва шу билан уларнинг солиштирма самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаймиз. Замонавий ва автоматлаштирилган биоаналитик лабораторияларимизда қўлланиладиган биоаналитик усуллар биологик материаллардаги фаол моддаларнинг энг паст концентрациясини ҳам аниқлаш имконини беради. Биз кам инвазив замонавий микронамуна олиш усулларини жорий қилмоқдамиз.

Ушбу иш натижаларига кўра биз дори воситаларимизни сотиш учун рухсат оламиз.

КРКА женерик дори препаратларини ишлаб чиқарувчи кам сонли фармацевтика компанияларидан бири бўлиб, рухсат олгандан кейин клиник синовларни ўтказади. Бундай тадқиқотлар даволаш ҳақида, яъни касалликни ташхислаш, препаратни ва дозани тўғри танлаш, маҳсулотимиз самарадорлиги даражасигача бўлган қимматли маълумот беради.

Клиник тадқиқотлар

Тасдиқланган хавфсизлик, сифат ва самарадорлик
150+
дан ортиқ клиник тадқиқотлар
350,000+
дан ортиқ беморлар
27
та мамлакат

КРКА томонидан ташкил этилган клиник тадқиқотлар беморларга ёрдам кўрсатишда тиббий мутахассисларнинг тўғри ва ишончли қарорлар қабул қилишига, шунингдек, даволашнинг муваффақиятига ва тиббиётнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади.

КРКА компанияси препаратларини қўллаган ҳолда олиб борилган клиник тадқиқотлар асосида юқори аҳлоқий меъёрлар, амалдаги тавсиялар ва норматив ҳужжатлар ётади. Бу ҳақиқий клиник амалиётни чуқурроқ тушунишни таъминлаб, бизга соғлиқни сақлаш ходимларига ва бошқарувчи органларга препаратларимиз ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этиш имконини беради.

Кўришни давом этиш

Multiparty banner 1

БИЗ ҲАҚИМИЗДА

Биз дунёдаги этакчи фармацевтика дженерик компанияларидан бири сифатида ўз позициямизни доимий равишда мустаҳкамлаб келмокдами

БАТАФСИЛ

ТЕРАПЕВТИК ЙЎНАЛИШЛАР

КРКА фаолиятининг асосий терапевтик йўналишлари ҳақида кўпроқ билиб олинг.

БАТАФСИЛ

ИЛМ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Ишлаб чиқиш ҳақида гап кетганда, биз мукаммалликка интиламиз.

БАТАФСИЛ