Тщательно спланированные производственные процессы и повседневное ответственное отношение к обществу и окружающей среде обеспечивают качество, безопасность и эффективность продукции KRKA.

Доимо яхшилашга интилиш.

Биз беморларни ўйлаб, маҳсулотларни яхшилаймиз. Компаниямиз энг кенг тарқалган касалликларни даволаш учун маҳсулотларни қўшиш орқали ўз ассортиментини кенгайтирмоқда. Биз инвестицияларни оширамиз, илғор ишчи тизимларни жорий қиламиз ва тегишли назорат усулларини қўллаймиз. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги, ахборотлар ва маълумотларнинг яхлитлиги ҳар доим бизнинг эътиборимиз марказида.

Биз фаолиятимиз барқарорлигини таъминлашга интиламиз, чунки бундай ёндашув бизнинг маҳсулотларимизни бутун дунё беморларига етиб боришига ёрдам беради. Биз бозор эҳтиёжларига тезда мослашамиз. Гуруҳ бизнес ҳамкорларимиз, назорат қилувчи органлар, шифокорлар, фармацевтлар ва беморларнинг эҳтиёжлари ва умидларини доимо қондиради.

Норматив-ҳуқуқий мувофиқликка риоя қилиш ва жавобгарлик.

Беморлар соғлиғи энг яхши сифатни талаб қилади, шунинг учун маҳсулот сифати биз учун биринчи даражали аҳамиятга эга. Биз фармацевтика саноати ва тиббиётдаги янги ишланмаларни кузатиб борамиз ва қонунчиликка риоя қиламиз. Биз маҳсулотларимизни талабларга мувофиқлигини мунтазам назорат қиламиз ва текширамиз.

Юқори сифат яхши ишлаб чиқариш амалиётига (GMP) асосланган. Биз бошқа тегишли амалиётларга: тегишли сақлаш амалиётлари, тарқатиш амалиётлари, лаборатория тадқиқоти амалиётлари, клиник амалиётлар ва фармаконазорат амалиётларига ҳам амал қиламиз.

Компания жараёнлар ва маҳсулотларнинг талабларга жавоб беришини назорат қилади ва қуйидаги асосий сертификатларни (хулосаларни)мунтазам янгилаб туради:

  • Good Manufacturing Practice (GMP) Certificate
  • Good Laboratory Practice (GLP) Certificate
  • Good Distribution Practice (GDP) Certificate
  • HACCP
  • ISO (9001, 14001, 27001, 45001)
  • Responsible Care programme

Норматив-ҳуқуқий талабларга риоя қилиш ва жараёнлар ва маҳсулотларни доимий равишда такомиллаштириш KRKA гуруҳининг барча бўлимларида тараққиётни кучайтиради ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш миссиямизни бажаришга ёрдам беради.

Кўришни давом этиш

Multiparty banner 1

ЭНГ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Биз енг янги технологиялар ёрдамида дори-дармонларимизнинг юқори сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини кафолатлаймиз.

БАТАФСИЛ

МАҲСУЛОТ

Биз юқори сифатли препаратлар ёрдамида хавфсиз ва самарали даволашни таъминлаймиз.

БАТАФСИЛ

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ

Муваффақиятимиз атроф-муҳит ва жамиятга ижобий таъсир кўрсатгандагина ўзимизни муваффақиятли деб ҳисоблашимиз мумкин.

БАТАФСИЛ