KRKA компаниясининг номи сифатнинг синонимига айланди, чунки сифат маҳсулотимизни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг асосини ташкил этади. Сифат стратегик аҳамиятга эга ва бизга рақобатбардош устунлик беради.

Сифат маҳсулотимизнинг бутун ҳаёт цикли давомида барча жиҳатларга жорий этилган.

Юқори сифатли маҳсулотларни яратиш барча KRKA ходимларининг устувор вазифаси ҳисобланади. Биз маҳсулотларни бутун умри давомида – ишлаб чиқишдан тортиб то бозорга чиқишгача ва яроқлилик муддати давомида диққат билан назорат қилиб борамиз.

Таҳлиллар ўтказиш сифатни таъминлашнинг ажралмас қисмидир. Биз уларни энг замонавий лабораторияларда ўтказамиз. Биз ҳам KRKA да ишлаб чиқарилган, ҳам ҳамкорларимиз томонидан етказиб берилган барча хом ашё ва тайёр маҳсулотларни текширамиз. Компания маҳсулотларимизни бозорларга ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш учун доимий равишда иш жараёнларини оптималлаштиради ва лаборатория қувватларини ошириб боради.

Хом ашёни пухта саралаб олиш

Сифатни назорат қилиш тизими тайёр маҳсулотларни (ФФИ, ёрдамчи моддалар, қадоқлаш материаллари) ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашёни текшириш босқичидаёқ қўлланилади. Биз етказиб берувчиларимизни текширамиз ва хавфларни баҳолаймиз. Биз хом ашёни сифат назорати лабораторияларида текширамиз, масъул шахслар эса уларнинг сифатини баҳолайди ва уларни ишлаб чиқаришда ишлатишга рухсат беради.

Ишлаб чиқаришга пухта ёндашув

ФФИ ва тайёр дори препаратларини ишлаб чиқариш белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади, уларга қатъий риоя қилинади. Барча ишлаб чиқариш объектларимиз ва жиҳозларимиз керакли аттестациядан ўтган, ходимларимиз эса юқори малакага эга. Биз маҳсулотларнинг ҳар бир партиясини ишлаб чиқаришни диққат билан назорат қиламиз ва барча тегишли ишлаб чиқариш ва таҳлилий ҳужжатларни ўрганамиз. Шунга асосланиб, биз маҳсулотларимиз белгиланган тартиб-қоидалар ва тегишли амалий тавсияларга мувофиқ ишлаб чиқарилганлигини ва рўйхатга олиш гувоҳномаси бериш талабларига жавоб беришини тасдиқлашимиз мумкин.

Бозорга чиқаришдан олдин баҳолаш

Ишлаб чиқарилган барча маҳсулот партияларининг тегишли ишлаб чиқариш амалиёти стандартлари ва рўйхатга олиш талабларига мувофиқлиги баҳоланади. Айрим партияларнинг бозорга чиқарилишини баҳолаш ваколатли шахслар (ВШ) томонидан амалга оширилади. Баҳолашда маҳсулотимиз сотиладиган мамлакатлар қонунлари ҳисобга олинади. Маҳсулот сифати тасдиқлангандан сўнг, омборхонадаги заҳиралар чиқарилади ва маҳсулотлар улгуржи сотувчилар ёки мижозларга ташиш учун тайёрланади.

Шарҳлар ва маҳсулотни такомиллаштириш

Биз бозордаги фикр-мулоҳазаларни ва маҳсулотларимизнинг кундалик фойдаланишдаги хавфсизлигини кузатиб борамиз ва уларнинг сифатини яроқлилик муддати давомида текширамиз. Беморларнинг манфаатлари доимо, яъни маҳсулотимизни ишлаб чиқишда уларнинг эҳтиёжларини таҳлил қилишдан тортиб, то қўллашдан кейин уларнинг қониқишини мониторинг қилишгача бўлган даврда, биринчи ўринда туради. Шундай қилиб, биз уларнинг ишончини сақлаб қоламиз ва дунёдаги патентланмаган дори препаратларининг етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб қоламиз. Биз маҳсулот хавфсизлигига ва сифатига мунтазам эътибор берамиз.

Кўришни давом этиш

Multiparty banner 1

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ

Муваффақиятимиз атроф-муҳит ва жамиятга ижобий таъсир кўрсатгандагина ўзимизни муваффақиятли деб ҳисоблашимиз мумкин.

БАТАФСИЛ

МАҲСУЛОТ

Биз юқори сифатли препаратлар ёрдамида хавфсиз ва самарали даволашни таъминлаймиз.

БАТАФСИЛ

ЭНГ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Маҳсулотларимиз Словениядаги ва бутун дунёдаги замонавий заводларда ишлаб чиқарилади.

БАТАФСИЛ