Компаниямиз фаолиятининг асосий терапевтик йўналишлари ҳақида кўпроқ билиб олинг. Маҳсулотларимиз қаторига моддалар алмашинувининг бузилишлари ва онкологик касалликлар, инфекциялар, сийдик-таносил тизими касалликларини даволаш учун препаратлар, шунингдек витаминлар, минераллар ва бошқа маҳсулотлар киради.

Bolezni srca in žilja

ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ


Юрак-қон томир касалликлари кўплаб катта ёшлиларнинг ўлимига сабаб бўлади, шунинг учун бизнинг асосий йўналишимиз уларни даволаш учун дори препаратларини ишлаб чиқариш ҳисобланади. Дунё бўйича ўлимга олиб келувчи энг кенг тарқалган сабаб – юрак-қон томир касалликларидир. Юқори артериал босим ва холестерин даражасининг ошиши қон томирлар, миокард инфаркти ва юрак етишмовчилиги каби юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг асосий хавф омилларидан бири ҳисобланади. Ушбу омиллар биргаликда таъсир қилганда уларнинг касалликни ривожлантирувчи таъсири қўшилмайди, лекин кўпаяди. Юқори қон босими ва холестерин миқдорини назорат қилиш бизнинг устувор вазифамиздир, шунинг учун юрак-қон томир касалликларини даволаш учун дори препаратлари бизнинг асосий терапевтик йўналишимиздир. Компаниямиз дори препаратларининг кенг ассортименти артериал босим ва холестерин даражасини самарали ва хавфсиз назорат қилишни, шунингдек, индивидуал танланган даволашни таъминлайди. Бизнинг инновацион комбинацияланган препаратларимиз даволашга риоя қилишни оширади ва яхши клиник натижага олиб келади. Битта таблетка таркибида икки ёки ундан ортиқ турли хил фаол моддалар бўлиши мумкин.

Bolezni prebavil

ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР


Ҳар куни ошқозон-ичак тракти касалликлари билан оғриган бир неча миллион бемор бизнинг дориларимиз билан муваффақиятли даволанади. Соғлом овқат ҳазми организмнинг умумий саломатлиги ва барқарор иммунитет тизимини сақлашда жуда муҳимдир. Бу саломатликнинг пойдевор асосидир. Кундалик стресс ва нотўғри овқатланиш овқат ҳазм қилиш тизими ишини тезда бузиши ва унинг фаолиятини заифлаштириши мумкин. ОИТ фаолиятининг бузилиши ниҳоятда кенг тарқалган; умумий амалиёт шифокорларига ташриф буюрадиган беморларнинг 10-20% шундай ҳолатларга шикоят қиладилар. Ошқозон-ичак трактининг оғир касалликлари бўлган кўплаб беморлар шифохоналарда даволанади. Ошқозон-ичак касалликлари кўпинча меъда шираси секрециясининг кучайиши туфайли юзага келади. КРКА ўз саъй-ҳаракатларини самарали протон насоси ингибиторлари (ПНИ)нинг кенг спектрини ишлаб чиқишга қаратмоқда. Ҳар куни протон насоси ингибиторларимиз жиғилдон қайнаши ва ошқозон оғриғидан азоб чекаётган бир неча миллион одамларнинг ҳаётини енгиллаштиришга ёрдам беради.

Bolezni osrednjega živčevja

МАРКАЗИЙ АСАБ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ


Руҳий саломатлик соғлом ҳолат гарови ҳисобланади. Депрессия, безовталик, ваҳима ҳужумлари, шизофрения, деменция ва Паркинсон касаллиги бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни зарарлайди. Бу беморлар тўла қийматли ҳаёт кечира олмайди, кундалик муаммоларни ҳал қила олмайди ёки ҳатто энг оддий вазифаларни ҳам самарали еча олмайди. Ривожланувчи касаллик тўғри профессионал ёрдамни ва даволанишни талаб қилади. Бугунги кунда марказий асаб тизими ишининг бузилишлари касаллик сабаблари ичида тарқалиши бўйича иккинчи ўринни эгаллайди ва мутахассислар келажакда улардан азият чекадиганлар сони кўпайишини тахмин қилишмоқда. Зўриқишли ва тез ўзгарувчан турмуш тарзи ушбу касалликларнинг тарқалишини кучайтириши мумкин. КРКАда биз ҳар доим энг самарали ёрдам кўрсатишга интиламиз, шунинг учун биз беморлар учун хавфсиз дори препаратларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш билан шуғулланамиз.

Bolečina

ОҒРИҚ


40 йилдан бери бизнинг дори препаратларимиз ҳам кучсиз  ва ҳам кучли оғриқларни енгиллаштиришда самарали ёрдам бермоқда. Оғриқ – бу жуда тез-тез ва кутилмаганда пайдо бўлиши мумкин бўлган нохуш туйғудир. Фақат унга дуч келганимизда, оғриқсиз ҳаёт қанчалик ёқимли эканлигини тушунамиз. Оғриқ, маълум бир вазиятга реакция сифатида тўсатдан пайдо бўлиши мумкин. Тўсатдан бошланган оғриқни даволаш жуда оддий бўлиши мумкин. Сурункали ва невропатик оғриқлар эса бемор учун ҳам, даволовчи шифокор учун ҳам катта муаммо бўлиши мумкин. Биз беморларга оғриқни енгиллаштиришда ёрдам беришни ва тиббиёт ходимларига тегишли давони танлашда ёрдам беришни хоҳлаймиз. Ишончли ҳамкор сифатида обрў-эътиборни сақлаган ҳолда, биз кучсиз ва кучли оғриқларни даволаш учун дори препаратларини ишлаб чиқамиз ва ассортиментини кенгайтирамиз, шунингдек, инновацион дори шаклларини жорий қиламиз.

Prehlad in kašelj

ЙЎТАЛ ВА ШАМОЛЛАШ


Шамоллашга сизнинг режаларингизга халақит беришга йўл қўймайдиган самарали ва текширилган дори препаратлари. Шамоллаш – мавсумий касаллик эмас, баъзи шамоллаш вируслари йил давомида учраши мумкин. Улар бизнинг режаларимизни бузишга ва бизни уйда қолишга, мактабдаги дарсларимизни ўтказиб юборишга, ишга бормасликка мажбур қилишга қодир. Инфекциянинг тарқалишини ва жиддий тиббий асоратларни олдини олиш учун биринчи симптомлардаёқ ҳаракат қилиш муҳим. Шамоллашнинг энг кўп учрайдиган симптомлари томоқ оғриғи, йўтал, бурун битиши, ҳароратнинг ошиши, мушак ва бўғимлардаги оғриқ ҳисобланади. КРКА нинг самарали ва текширилган дори препаратлари катталар ва болаларга нормал кундалик ҳаётга тезда қайтишга ёрдам беради.

Zajedavci pri psih in mačkah

УЙ ҲАЙВОНЛАРИ ПАРАЗИТЛАРИ


Биз сизни ва уй ҳайвонларингизни ҳимоя қилиш учун ҳайвонларга мўлжалланган самарали паразитларга қарши препаратларни ишлаб чиқмоқдамиз. Уй ҳайвонларида паразитларнинг бўлиши нафақат ноқулайлик туғдиради, балки ҳайвонлар ва одамлар саломатлиги учун ҳақиқий хавф туғдириши мумкин. Каналар ва бургаларни одатда терининг юзасида кўриш мумкин, аммо ички паразитлар организм ичида яшайди. Кўпгина турлари одамларга, айниқса ёш болаларга юқиши мумкин. Шунинг учун мунтазам паразитларга қарши чоралар кўриш жуда муҳимдир. КРКА паразитларга қарши препаратларни қўллаш учун қулай бўлган турли дори шаклларида, масалан, ёқимли гўшт таъмига эга таблеткалар ва уй ҳайвонларини ташқи ва ички паразитлардан ҳимоя қилишнинг хавфсиз ва самарали усули ҳисобланган нуқтали сепиш учун эритмалар шаклида таклиф қилади.

Кўришни давом этиш

Multiparty banner 1

КЛИНИК ЖИҲАТДАН ИСБОТЛАНГАН

КРКА маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кўплаб клиник тадқиқотларда клиник жиҳатдан исботланган.

БАТАФСИЛ

МАҲСУЛОТ

Биз юқори сифатли препаратлар ёрдамида хавфсиз ва самарали даволашни таъминлаймиз.

БАТАФСИЛ

ИЛМ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

КРКА дори препаратларига бўлган ишонч бизнинг илмий-тадқиқот лабораторияларимиз ва ишлаб чиқариш корхоналаримиздан бошланади.

БАТАФСИЛ